Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқотда бўлди ва унга Санкт-Петербургдаги теракт олдини олишда ёрдам берган Марказий разведка бошқармаси ахбороти учун миннатдорлик билдирди, деб ёзади «Газета.ru».
«Россия президенти америкалик ҳамкасбига АҚШ Марказий разведка бошқармасининг Санкт-Петербургдаги Қозон соборида, шунингдек, шаҳарнинг бошқа гавжум жойларида портлашларни тайёрлаган террорчилар гуруҳи изига тушиш, уларни қидириб топиш ва қўлга олишда ёрдам берган ахбороти учун миннатдорлик билдирди», — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Путин Трампдан МРБ қўмондонлигига ҳамда тезкор маълумотни қўлга киритган ходимларга раҳмат айтиб қўйишни сўради.
Изоҳ (0)