Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг Жамбил вилояти бўйича департаменти томонидан катта ҳажмда нефть гази ўғирлаш ва Қирғизистонга ўтказиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.

Фото: Tengrinews

Фото: Tengrinews

Дастлабки маълумотларга кўра, Жанубий Қозоғистон, Жамбил ва Олмаота вилоятлари компаниялари мазкур жиноий ишга алоқадор бўлган. Фақат Қозоғистон ҳудудида аҳолининг маиший эҳтиёжларини қондириш учун сотилиши мўлжалланган суюлтирилган нефть газининг катта қисми Қирғизистон орқали Тожикистон ва Афғонистонга олиб чиқиб кетилган.

Департамент томонидан контрабанда иштирокчиси бўлган 13 киши, жумладан, Қирғизистоннинг 6 нафар фуқароси аниқланди. Уларнинг узоқ вақт давомида нефть газини харид қилишга алоқадорлигини тасдиқловчи материаллар мусодара этилди. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг мазкур гуруҳга алоқадорлиги ўрганилмоқда.

Экспертлар ҳисоб-китобига кўра, бу ҳаракатлар оқибатида мамлакатга ҳар ойда 650 миллион тенге миқдорида зарар етказилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Глобал инфляция ўзининг энг юқори даражасига етган — Financial Times
Маданият
Мусиқий чартларни «портлатган» альбом, 4-фарзандини кутаётган оила ва 3 марта турмушга чиққан Бритни Спирс: 2022 йилда Голливуд юлдузлари ҳаётида содир бўлган қуво...
Дунё
Глобал электрон тижорат бозори 2022 йилда 5,8 трлн долларга етиши кутилмоқда