Ҳиндистоннинг Жамма ва Кашмир штатидаги Жамма шаҳрида жойлашган темирйўл станциясига улкан питон келиб қолди, деб хабар берди NDTV.
Узунлиги 4,5 метр келадиган илон платформадаги таянчга оралиб олган. Ушбу илон Дивали фестивалини нишонлаш учун Деви Манди ибодатхонасига йўл олган кўплаб зиёратчиларни ҳайратга солди.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, илон ҳақида табиатни муҳофаза қилиш идораларига маълум қилинган. Станцияга етиб келган мутахассислар маҳаллий аҳолининг кўмагида питонни ушлаб, ўрмонга олиб борган ва қўйиб юборган.
Изоҳ (0)