Япония ҳукумати вазирлари махсус йиғилишда ҳукумат раҳбари Синдзо Абэга истеъфо ҳақидаги аризани тақдим этган. Бош вазир аризаларни қабул қилган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Эндиликда Япония парламентининг икки палатаси янги вазирларни тайинлайдиган мамлакатнинг янги бош вазири сайловини ўтказади.
Бош вазир 22 октябрь куни ўтказилган сайлов натижаларига кўра, партиялардан тақдим этилган энг кўп овозлар орқали сайланади.
Изоҳ (0)