Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шимолий Корея бир нечта йўлдошларини орбитага чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Қайд этилишича, Пхеньян ўзининг беш йиллик космик дастурига мувофиқ бир нечта, жумладан стационар йўлдошларини учиради.

КХДР ўз режасини бу ҳаракат «одамлар ҳаётини яхшилаши» билан изоҳламоқда.

«Айрим мамлакатлар бизга қўлланилган санкциялар бўйича БМТ резолюцияларини манипуляция қилди ва КХДРнинг космик дастурига халақит берди. Бу эса йўл қўйиб бўлмайдиган ҳаракат», — дейилади хабарда.

Пхеньян шунингдек, бошқа суверен давлатлар сингари космик дастурни ривожлантириш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидламоқда.

Ўз навбатида, мутахасислар КХДР томонидан режалаштирилган йўлдош учирилиши баллистик ракеталарнинг навбатдаги яширин синови бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)