Сурия ҳукумат кучлари 2017 йил охирига бориб мамлакат шарқий чегараси устидан назорат ўрнатади. Бу ҳақда Россия Давлат думаси мудофаа қўмитаси раҳбари, генерал-полковник Владимир Шаманов маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Жорий йил охиригача ҳукумат қўшинлари шарқий чегарада назоратни қўлга олишларига умид қиламиз. Шундан сўнг ИШИД ҳам уюшган ҳарбий тизим сифатида фаолиятини тугатади», — деди генерал.
Шамановга кўра, Суриядаги ҳарбий операциянинг асосий вазифалари деярли бажарилди, деб ҳисоблаш мумкин.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)