АҚШ президенти Дональд Трамп тамаки чекмаслиги ва алкоголь ичмаслиги сабабларига изоҳ берди. Бу ҳақда Forum Daily маълум қилди.
Трампга кўра, бунга акаси Фреднинг ичкиликбозлиги ва эрта ўлими сабаб бўлган.
«Фред исмли акам бор эди. Ажойиб, чиройли йигит, мендан анча яхши шахс. Бироқ у алкоголь билан боғлиқ муаммога дуч келди. У менга ‘ичкиликни оғзингга олма’ деганди. У мендан анча катта эди, қолаверса, гапини олар, ҳурмат қилардим», — деди Трамп.
Фред Трамп ҳаётининг катта қисмини алкоголизм билан курашга сарфлади ва 1981 йилда 43 ёшида вафот этди.
Дональд Трамп акасининг қисқа ҳаётини наркотиклар тўғрисидаги қонунга янада қаттиқ риоя этиш учун далил сифатида келтирди. Эслатиб ўтамиз, у наркотиклар, жумладан, опиатлар тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилишини билдирди.
Изоҳ (0)