Жангарилар Афғонистондаги Гардез шаҳри полиция бошқармасига ҳужум уюштирди
Афғонистоннинг Пактия вилояти маъмурий маркази Гардез шаҳри полиция бошқармасига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Tolo News манбаларига кўра, бошқарма яқинида террорчи-худкушлар бошқарган икки миналаштирилган машина портлатилди. Шундан сўнг жангарилар бинони ишғол қилишга уринди ва жанг бошланди.
Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмади.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар