Санкт-Петербургдаги Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси давомида Жанубий Корея делегатининг КХДР делегацияси аъзолари билан бир лаҳзали учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Мен улар билан саломлашиш учун яқинлашдим», — деди Жанубий Корея делегати журналистларнинг КХДР делегацияси аъзолари билан мулоқотда бўлган ёки йўқлиги ҳақидаги саволларига жавобан.
Делегатнинг айтишича, бунга жавобан унга жилмайишган.
Ўз навбатида, КХДР вакилларидан бири журналистларга Жанубий Корея делегацияси аъзоси уларга «танишиш учун яқинлашгани»ни билдирди.
Изоҳ (0)