Мисрда 10 фунтлик купюрада номаълум қизнинг қайдномаси топилди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар бермоқда.
Тахмин қилинишича, қиз ўғирлаб кетилган бўлиши мумкин.
10 фунтлик купюрага араб тилида ёзиб қолдирилган қайднома Facebook’да муҳокамаларга сабаб бўлди.
«Мени ўғирлаб кетишди ва квартирада сақлашмоқда. Менинг исмим Жейна Шоукэт», — дейилади қайдномада. Шундан сўнг манзил кўрсатилган.
Полиция купюрада кўрсатилган манзилни текширган, бироқ ҳеч қандай шубҳали ҳолат кўзга ташланмаган. Мазкур манзилда юрист аёл ва унинг ўғли яшайди.
Изоҳ (0)