Ўртаер денгизида Тунис флоти кемаси муҳожирлар қайиғи билан тўқнашди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Тўқнашув оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди.
Ҳодиса 8 октябрь куни содир бўлди. Яқинда қутқарувчилар яна 16 та жасадни аниқлаган. Шу тарзда ҳалок бўлганлар сони 34 нафарга етди.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Тунис мудофаа вазирлиги ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлади.
Изоҳ (0)