Хитойнинг Sinopec ва PetroChina компаниялари Саудия Арабистонининг давлат нефть корпорацияси — Saudi Aramco акцияларининг 5 фоизини сотиб олиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда, «РБК» хабар бермоқда.
Sinopec ва PetroChina компаниялари вакиллари ҳозирча расмий баёнот беришдан бош тортди.
2016 йил баҳорида Саудия шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Saudi Aramco акцияларини IPO’га чиқариш қарорини билдирган эди. Компаниянинг 5 фоиз акциялари бирламчи жойлаштиришга мўлжалланган эди.
Саудия ҳукумати компания капитализациясини 2 триллион долларга баҳоламоқда.
The Sanford C. Bernstein & Co таҳлилчилари март ойида компания нархини 1 триллион доллардан юқорироққа баҳолаган эди.
Изоҳ (0)