Қирғизистон ҳукуматининг Нурсултон Назарбоев Қозоғистон билан чегарадаги муаммоли масалаларни ҳал этишни ваъда қилгани ҳақидаги баёнотига қарамай, асосий назорат-ўтказиш пунктларидаги вазият мураккаблигича қолмоқда. Бу ҳақда K-News маълум қилди.
12 октябрь, пайшанба куни Қирғизистон давлат чегара хизмати пайшанбага ўтар кечаси Қозоғистон фуқароларни чегарадан ўтказиш жараёнини тезлаштирганини билдирди, бироқ эрталабга келиб, автомобиль ва одамлар тирбандиги билан боғлиқ вазият, жумладан, «Ак Жол автойўл» назорат-ўтказиш пунктида такрорланди.
«Ҳозирда транспорт воситалари ва юклар сони камайган, бироқ қозоқ томонидан тутиб туришлар туфайли юк оқими кўпайиши кутилмоқда. Қирғизистон давлат чегара хизмати бўлинмалари кучайтирилган тартибда ишлашда давом этмоқда», — дейилади хизмат матбуот хизмати хабарида.
Қозоғистон ҳукумати сайти Қирғизистон билан чегарадаги кучайтирилган назорат тартиби бўшаштирилишига тегишли ҳеч қандай ҳужжат эълон қилмади. Бундай маълумот Қозоғистон президенти сайтида ҳам йўқ. Шундай ҳолатни Қозоғистон ТИВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва Чегара хизмати сайтларида ҳам кузатиш мумкин.
Изоҳ (0)