Суриянинг Раққа шаҳрида 300 дан 400 нафаргача ИШИД жангариси қолмоқда. Бу ҳақда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция расмий вакили Райан Диллон маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Дилонга кўра, курд ва араб отрядларидан иборат «Сурия демократик кучлари» июнь ойидан бери ўтказиб келаётган ҳужум операциялари натижасида Раққа ҳудудининг 85 фоизи озод этилди.
«300 дан 400 нафаргача жангари назорати остида, тахминан, 1,5 квадрат километр шаҳар даҳалари, жумладан, стадион ва касалхона қолмоқда. Биз жангарилардан сўзсиз таслим бўлишни талаб қиламиз», — деди Дилон.
Раққада 4 минг фуқаро қолди, шаҳар кенгаши уларнинг хавфсиз эвакуацияси ҳақида музокара олиб боришга уринмоқда. 10 октябрь, сешанба куни шаҳардан 400 дан ортиқ киши олиб чиқилди.
Изоҳ (0)