Forbes 2017 йилнинг энг яхши иш берувчиларини эълон қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Рейтингда Google бош компанияси — Alphabet холдинги етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда Microsoft, учинчида эса Токио фонд биржаси оператори Japan Exchange Group қайд этилди.
Рўйхат тузувчиларига кўра, рейтингнинг уч етакчиси «ходимлар учун ўта жозибадорлик» билан ажаралиб туради.
Энг яхши иш берувчилар ўнлигига, шунингдек, Apple (4-ўрин), IBM (8) ва LG (10) ҳам киритилди.
Рейтингдан жами 500 компания ўрин олган. Улардан 165 таси Европа, 157 таси АҚШ, 44 таси Хитой ва 41 таси Япония компанияларидир.
Изоҳ (0)