АҚШ президенти Дональд Трамп «бўрон олдидан сокинлик» деганда Шимолий Кореяни назарда тутганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Трамп 5 октябрь куни АҚШ ҳарбий раҳбарлари билан учрашувдан сўнг «бўрон олдидан сокинлик ҳақида» гапирган, бироқ бунга изоҳ беришдан бош тортганди.
АҚШ президенти Fox News телеканалига берган интервьюсида КХДРни назарда тутганини очиқлади.
«Биз бу давом этишига йўл қўя олмаймиз. Бунинг имкони йўқ», — деди Трамп Пхеньян ядро ва ракета дастурини кўзда тутиб.
Изоҳ (0)