Вьетнамнинг марказий ва шимолий қисмида кузатилаётган сув тошқинлари оқибатида 40 киши ҳалок бўлди ва 22 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Сув тошқинидан Тханьхоа ва Нгеан, шунингдек мамлакат шимолидаги Шонла, Хоабинь, Йенбай провинциялари энг кўп зарар кўрган. Мазкур ҳудудларда 1,2 мингта уй вайрон бўлган, автомобиль йўллари бузилган.
Минглаб маҳаллий аҳоли вакиллари ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Айрим туманларда қишлоқ хўжалик экинларига катта зарар етган, электр ва алоқа тармоқлари ишдан чиққан. Сел келиши хавфи туфайли поездлар ҳаракати ҳам чекланган.
Зарaр кўрган провинцияларда кенг кўламли қайта тиклаш ишлари бошлаб юборилган.
Вьетнам бош вазири Нгуэн Суан Фук 12 октябрь куни сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудлардан бирини бориб кўрди ва маҳаллий амалдорларга ҳудудларда назоратни кучайтириш ҳамда қишлоқларга аввалгидек ҳаёт тарзини қайтариш учун кенг чора-тадбирларлар кўриш топшириғини берди.
Изоҳ (0)