Малайзия терговчилари илк бор КХДР етакчисининг акаси Ким Чон Намни ўлдиришда айбланаётган яна 4 кишининг номини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тергов гуруҳи вакили Ван Азирул Низом 12 октябрь куни Олий суд мажлисидаги чиқиши чоғида уларнинг Ким Чон Намни заҳарлашдаги иштироки судланувчи икки аёлни сўроққа тутиш натижасида аниқланганини билдирди.
Вакилга кўра, эркаклардан бири операцияга раҳбарлик қилган, иккинчиси қизларни ёллаган. Яна бир шахс Вьетнам фуқароси Доан Тхи Хуонгга ВХ асаб-фалаж моддаси эканлиги тахмин қилинган суюқлик берган, иккинчиси Индонезия фуқароси Сити Айсианинг қўлига мойли модда суртган.
Ван Азирул Низом гап 13 февраль — Ким Чон Нам ўлдирилган куни Куала-Лумпурни тарк этган ва Пхеньянга қайтган Шимолий Кореянинг 4 фуқароси ҳақида кетаётганлиги ёки йўқлигига аниқлик киритмади. Улар деярли ўша заҳоти Интерпол орқали халқаро қидирувга берилганди.
Изоҳ (0)