АҚШнинг Флорида штатида яшовчи 26 ёшли Уильям Жо Жонсон Achieva Credit Union кредит ташкилотига ўғриликка тушгани учун ҳибсга олинди, деб хабар беради «Forum Daily».
Жонсон интернетдаги қўлланмалар ёрдамида жиноят содир этишга тайёргарлик кўрганини маълум қилди.
Йигит пулга муҳтожлигидан ўғриликка қўл урганини сўзлаб берган. Бундай ишларга уқуви бўлмагани учун Жонсон Google’га мурожаат қилган.
Йигит ўз сўровида фақат икки жумладан яъни «Қандай қилиб банкни ўмариш мумкин?» ва «Қандай қилиб полициядан яшириниш мумкин?» каби саволлардан фойдаланган.
Ўғрилик жараёнида Жонсон кассир аёлга қуроли борлигини айтиб, пул талаб қилган. Йигит пулни олгач, ҳодиса жойидан қочиб кетган.
Жонсон ўғирланган пулларни ижара ҳақини тўлашга ва наркотик моддалар сотиб олишга сарфлаганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, у яна бир банкка ўғриликка тушмоқчи бўлган.
Изоҳ (0)