Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурия ҳукумат кучлари Дайр аз-Зордан 45 километр шарқда жойлашган Майадин шаҳрига яқинлашди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

SANA агентлигига кўра, армиянинг пешқадам отрядлари ИШИД жангарилари билан Майадиндан 5 километр берида жанглар олиб бормоқда.

Жангчилар тўқнашувлар давомида бир неча қурол-яроғ омбори ва ИШИД алоқа тармоғини йўқ қилишга муваффақ бўлди.

ИШИД мобил отрядлари мазкур аҳоли пунктидан туриб Дайр аз-Зор яқинида ва Пальмира — Дайр аз-Зор трассасида ҳукумат кучларига қарши ҳужум қилишга уринмоқда. Ушбу трасса вилоят маъмурий маркази учун асосий таъминот йўли ҳисобланади.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи