Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Ми-17 ҳарбий вертолёти мамлакат шимоли-шарқида ҳалокатга учради. Ҳалокат оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Вертолёт бугун, 6 октябрь куни Аруначал-Прадеш штатидаги Таванг шаҳри яқинида ҳалокатга учраган. Вертолёт бортидаги етти кишининг барчаси ҳалок бўлган.
Ҳалокат тафсилотларини ўрганиш учун махсус комиссия ташкил этилади.
Изоҳ (0)