Коста-Рика президенти Луис Гильермо Солиснинг фармонига асосан, мамлакатга «Нэйт» тропик тўфони ёпирилгани сабаб фавқулодда ҳолат режими ва қўшимча дам олиш кунлари эълон қилинди, деб хабар берди «РИА Новости».
Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат камида етти кишининг умрига зомин бўлган ва яна 10 киши сув тошқини оқибатида бедарак йўқолган.
«Биз бутун мамлакат бўйлаб миллий фавқулодда ҳолатни жорий этишга, шунингдек, фавқулодда ҳолатни бартараф этувчи кучлар ва зарур маъмурий ходимлардан ташқари барча учун пайшанба ва жумани дам олиш куни дея эълон қилдик», — деб ёзади Солис ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Бундан ташқари, расмийлар мамлакат ҳудудидаги барча мактабларда пайшанба ва жума кунлар ўқув машғулотлари тўхтатилишини маълум қилди.
Изоҳ (0)