Вашингтон учун Сурия ҳудудини ИШИД назоратидан президент Башар Асад армияси ёки оппозицион гуруҳлар озод этишининг аҳамияти йўқ. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги вакили генерал-лейтенант Кеннет Маккензининг сўзларига асосланиб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Энг муҳими—Фрот дарёси бўйидаги водийни ИШИД назоратидан озод этиш.
«Ўйлайманки, биз бу иш самарали тарзда якунлангунига қадар уни ким бажаришига бетараф муносабатдамиз», — дейди америкалик ҳарбий.
Аввалроқ, Россия мудофаа вазирлиги АҚШнинг террорчиларга разведка маълумотларини етказаётганини тахмин қилган эди. Россия мудофаа вазирлигининг фикрича, ИШИД террорчиларида АҚШ ҳаво разведкаси мутахассислари томонидан қайта ишланган маълумотлар бўлган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)