Twitter сервис қоидаларини бузган япониялик фойдаланувчининг аккаунтини бутунлай ўчириб ташлади, деб ёзади Meduza. У чивиннинг ҳаётига таҳдид қилганди.
Аккаунти ёпиб ташланганидан кейин бир неча кун ўтгач, фойдаланувчи янги профиль очди ва уни блоклашларига сабабчи бўлган твит скриншотини қўйди. Твитга ўлик чивиннинг сурати илова қилинган ва «телевизор кўриб дам олишга уринаётган кишини чақиб безор қилган» чивинга ўлим тиланган эди.
Twitter’дан келган хабарда айтилишича, фойдаланувчи «таҳдид мазмунига эга хабар» қолдирган. Нашр тахмин қилишича, блоклаш ҳақидаги қарорни одам эмас, модератор робот қабул қилган (одам чивин суратини кўрган бўларди). Twitter ҳозирча фойдаланувчининг шикоятига жавоб қилгани йўқ.
Изоҳ (0)