Тергов германиялик тиббиёт ходими Нильс Хегелни 84 нафар беморни ўлдиришда гумонламоқда. Бу ҳақда 28 август куни Олденбургда эълон қилинди, деб хабар берди Meduza.
Олдинги ҳолатлардаги каби, Хегель беморларда юрак ёки қон айланиш тизимида асоратларни келтириб чиқарадиган дори воситаларидан фойдаланганликда гумонланмоқда. Шундан сўнг у ҳамкасбларининг ҳурматига лойиқ бўлиш учун беморларни даволаган, бироқ доим ҳам уларнинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.
Полиция янги тиббиёт текшируви доирасида уч йил ичида юздан ортиқ тиббий варақаларни ўрганиб чиқди ва экспертиза учун юздан ортиқ эксгумацияларни амалга оширди.
Агарда суд томонидан барча беморларнинг ўлими даъвоси тасдиқланадиган бўлса, бу Германия тарихидаги энг йирик қотилликлар сериясига айланади.
40 ёшли Хегель шундоқ ҳам умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда. У олти жиноятда, жумладан, икки нафар беморни ўлдиришда айбдор деб топилган. Терговлар давомида у яна ўнлаб қотилликларни амалга оширганини тан олди.
Изоҳ (0)