Тошкент вилояти ҳокимининг туризм бўйича ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий сайтида маълум қилинди.
«Ўзбекистон Президентининг ‘Туризм соҳасини ривожлантиришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида’ги ПҚ-3129-сонли қарорига мувофиқ Сайфиддин Низамов Тошкент вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди», — дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)