28 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев: Кимки ўз армиясини боқишни истамаса, бошқаларнинг армиясини боқади. Президент «Каттақўрғон» дала-ўқув майдонида ўтказилган оператив тактик машқларни кузатди.
2. Атамбаев: Ўзбекистон Президенти Қирғизистонга ташриф буюради. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Қирғизистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда.
3. «Нархоз»даги «тасодифлар»: ТДИУдаги кириш имтиҳонлари бўйича шубҳали белгилар топилди. ЎзМУда ҳам ТДИУ кириш имтиҳонларидаги каби шубҳали «тасодифий ҳолат» аниқланди.
4. Самарқанддан видео: Болаларни уриб, сўнг уларга музқаймоқ улашаётган боғча ходими. Навоийда эса боғча болаларига қўл кўтарган тарбиячи ишдан ҳайдалди.
5. Лола Каримова-Тиллаева ЮНЕСКОдаги фаолиятини якунлайди. Биринчи Президент Ислом Каримовнинг кенжа қизи асосий эътиборини, жумладан, отасининг номи билан аталувчи фонд ишларига қаратмоқчи.
Изоҳ (0)