«Меҳр ва Оқибат» жониворларни ҳимоя қилиш нодавлат-нотижорат ташкилоти Ўзбекистон маданияти, санъати ва спорти намоёндалари қўллаб-қувватлаган «Эзгуликни танла» ижтимоий лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда ташкилотнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Лойиҳадан кўзда тутилган мақсад жамият эътиборини жониворларга нисбатан шафқатсиз муомала муаммосига эътибор қаратиш бўлиб, #ozorberma чақириғи унинг бош шиорига айланган.
Ҳозирнинг ўзида кўчаларда Севара Назархон, Насиба Абдуллаева, Муножат Йўлчиева, Муниса Ризаева, Асал Шодиева, Амира Алибекова, Лейли, Бобур Исмоилов, Руслан Нуриддинов ва Саида Амир тасвирланган билбордларни кўриш мумкин.
Уларнинг ҳар бирида юлдузлар билан бирга кўпчилиги кўчаларда қутқариб қолинган жониворлар акс этган.
Изоҳ (0)