АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон 23 август, сешанба куни Россияни Афғонистондаги «Толибон» экстремистик ҳаракатига қурол етказиб беришда айблади, деб хабар берди «Ведомости».
«Россия ростдан ҳам «Толибон»ни қурол билан таъминлайди ва бу, албатта, халқаро ҳуқуқ ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгаши қоидаларини бузиш ҳисобланади. Агарда кимдир қурол етказиб беришни истаса бу афғон ҳукумати орқали амалга оширилиши керак», — деди Тиллерсон АҚШ давлат департаментининг йиғилишида.
Аввалроқ, Россия Мудофаа вазирлиги Америка томонидан билдирилган бу каби айбловларни рад этган эди.
Изоҳ (0)