Аргентина Олий суди мамлакатнинг собиқ президенти Кристина Киршнерга нисбатан «ватанга хиёнат» ва «хаспўшлаш» иши бўйича терговни давом эттиришга рухсат берди. Бу ҳақда суддаги манбалар маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Олдинроқ Киршнернинг ҳимояси ишни ёпишни талаб қилиб, шикоят берган эди.
«Олий суд Киршнерга қарши ватанга хиёнат ва хаспўшлаш бўйича ишни давом эттиришга ижозат беради», — хабар қилди манба.
Аргентина федерал судья Клаудио Бонадио валюта билан фьючерс савдолари иши доирасида собиқ давлат раҳбарининг барча мол-мулкини ҳатлади. Шунингдек, Киршнерлар оиласи меҳмонхоналари орқали маблағларнинг ноқонуний сарфланиши юзасидан ҳам тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)