Суд Каталониядаги теракт юзасидан қўлга олинган тўрт шахсдан иккитасини ҳибсга олиш бўйича ҳукм чиқарди, гумонланувчилардан бири озод этилди. Бу ҳақда El Pais’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Таъкидланишича, икки гумонланувчи — Дрисс Укабир ва Муҳаммад Хули Кемлял гаров эвазига озод қилинмаслик шарти билан ҳибсга олинган. Шу билан бирга суд Муҳаммад Ааляни озод этиш бўйича гаров пули миқдорини белгилади.
Аввалроқ, Каталониядаги терактни Рипол шаҳри имоми Абдулбоқи ас-Сатий уюштиргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)