Қозоғистонда шифокорларга интернетдаги рейтингидан келиб чиқиб маош тўланадиган тизимни жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановга кўра, шифокор ишининг сифатига қараб ҳақ олиши муҳим.
«Бу сифатни, ўз-ўзидан, мижозлар белгилайди. Биз ишга туширмоқчи бўлган тизимда, айтайлик, кардиолог маслаҳати зарур бўлган бемор рейтингни кўриб, у ҳақдаги фикрлар, мавжуд талабдан келиб чиқиб, шифокор танлашига имкон яратилади. Ҳар бир бемор рейтингни кўриб боради, ‘лайк’ қўяди ва бу юлдузчалар кўринади», — деди Биртанов.
Рейтинг ўтиш даражасидан паст бўлса, поликника ёки шифокорнинг иш сифати ҳамда самараси ҳақидаги масала кўтарилади.
Изоҳ (0)