Америкалик республикачи сенатор Жон Маккейн ўз Twitter’ида Россиянинг АҚШ элчихонаси ишчилари сонини қисқартириш талабига изоҳ ёзди.
«Путин америкалик дипломатларни қувиб чиқараётганидан ҳайратда эмасман, аммо у ва унинг яқинлари бизнинг демократиямизга қилинган ҳужумнинг бадалини тўлайди», — дея таъкидлади Маккейн.
АҚШ конгресси ўтган ҳафта охирида нефть-газ соҳасидаги Россия компаниялари манфаатларига ҳам ўз таъсирини ўтказувчи янги санкциялар пакетини маъқуллаган эди. Президент Дональд Трамп қонун лойиҳасини имзолаганича йўқ, аммо буни тез орада амалга ошириш ниятида.
Бунга жавобан, Россия Америка элчихонаси ходимларининг «Серебряний Бор»даги дала ҳовлига ва Москва жанубидаги омборларга боришини тақиқлади, шунингдек, дипломатик миссияда фаолият юритаётган 755 кишини ишдан бўшатишни талаб қилди.
Not surprising Putin throws out US diplomats, but he & his cronies will still pay price for attacking our democracy https://t.co/HfKsZwaq7K
— John McCain (@SenJohnMcCain) July 31, 2017
Изоҳ (0)