АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэла президенти Николас Мадурони «мамлакатда мутлақ ҳокимиятни қўлга киритган диктатор» деб атади. Унинг бу ҳақдаги баёнотини миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер матбуот брифинги чоғида ўқиб эшиттирди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Таъсис йиғилишига сохта сайловлар орқали мутлақ ҳокимиятни қўлга киритиш билан якунланган ҳаракатлар демократия учун ўта жиддий зарба ҳисобланади», — дейилади Трампнинг баёнотида.
АҚШ президентига кўра, «Мадуро нафақат ёмон етакчи, балки энди диктатор ҳамдир».
Изоҳ (0)