42 ёшли америкалик скайдайвер Люк Айкинс парашютсиз 7,6 километр баландликдан сакради. У ер устига тортилган 30х30 метрли тўр устига келиб «қўнди», деб хабар берди Meduza.
Парвоз тахминан икки дақиқаю ўн сония давом этган. Айкинснинг вакилини сўзларига кўра, скайдайвер баландликдан парашютсиз сакраш бўйича рекорд ўрнатган.
Ерга қўнган Айкинснинг айтишича, у ташкилотчиларнинг парашутни тақиб олиш кераклиги борасидаги талаби сабаб сакрашни қолдиришига озгина қолган, бироқ сўнгги сонияларда улар бу талабдан воз кечган.
Люк Айкинснинг умимий ҳисобдан 18 минг мартадан ортиқ турли баландликлардан сакраган.
Изоҳ (0)