АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга қарши санкцияларни жорий этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Уларни бекор қилиш учун Москва ўз мажбуриятларини бажариши лозим. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Майк Пенс маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Президент Трамп Россияга қарши санкцияларни жорий этиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Биз уларнинг бекор қилинишини истаймиз, бироқ бу Россия ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарган тақдирда рўй бериши мумкин. Аммо Россиянинг охирги дипломатик қадамлари, афсуски, бунинг аксини кўрсатмоқда», — таъкидлади Пенс.
Вице-президентга кўра, мазкур қонун президент ва Давлат департаментига мослашувчан сиёсатни амалга ошириш имконини беради. Россиянинг ҳаракатларига эса АҚШ ўз қадриятларини қарши қўяди.
Изоҳ (0)