Қора денгизнинг Қрим яқинидаги нейтрал ҳудудида ҳалокатга учраган Анда кемаси экипажининг охирги, тўққизинчи аъзсини қидириш ишлари тўхтатилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Операция 31 июль, душанба куни Москва вақти билан соат 20:15 да қутқариш умиди қолмаганидан сўнг тўхтатилди», — дея маълум қилди Севастопол денгиз қутқариш маркази вакиллари.
Экипажи таркибида Суриянинг 6, Ҳиндистоннинг 3 нафар фуқароси бўлган Того байроғи остидаги кема 29 июль куни тонгда, Қрим ярим оролидан тахминан 40 километр узоқда пўртана оқибатида ҳалокатга учради.
8 киши, жумладан, кема капитани қутқарилди. Денгизчилар Ялтадаги касалхонадан чиқарилди ва меҳмонхонага жойлаштирилди.
Изоҳ (0)