Туркиядаги «Инжирлик» авиабазасидан Германия ҳарбий қисмларининг олиб чиқиб кетилиши бошланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Биринчи галда Туркиядан Иорданияга самолётлар олиб ўтилади, шундан сўнг «Торнадо» разведкачи-бомбардимончилари релокацияси бошланади.
Шу пайтга қадар «Инжирлик»да бундесвернинг 260 аскари турган эди. Улар халқаро коалиция миссияси доирасида самолётларга хизмат кўрсатиб келаётган эди.
Изоҳ (0)