Украинада 10—23 июль кунлари бўлиб ўтадиган Sea Breeze халқаро машғулотларида иштирок этиш учун НАТО давлатлари махсус бўлинмалари келишни бошлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Жумладан, Одесса аэропортига икки ҳарбий-транспорт самолёти келиб қўнди.
АҚШнинг C-130J Herkules самолётида мутахассислар-ғаввослар етиб келган бўлса, Венгриянинг C-17A Globemaster III ҳаво кемасида бошқа мутахассисликлардаги ўнлаб ҳарбий хизматчилар ва машқлар учун жиҳозлар келтирилди.
Ҳарбийлар ва юкларни қабул қилиб олиш узоққа чўзилмади: тахминан икки соатдан сўнг ўз аэродромларига қайтди.
Изоҳ (0)