Абу-Дабидаги атом электр станциясининг денгиздаги иншоотлари яқинида ёш кит акуласи пайдо бўлди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
Узунлиги 12 метр, оғирлиги эса 20 тонна етиши мумкин бўлган бу турдаги акулаларнинг аксарияти — 75 фоизи Ҳинд ва Тинч океанида, 25 фоизи эса Атлантикада учрайди.
Nawah Energy компанияси Instagram’даги саҳифасида жойлаштирилган акула фотосига шундай изоҳ қолдирди:«Акулани Барак АЭС денгиз иншоотлари бу ерда экологик муҳитни яхшилаш учун бир неча йил аввал қурилган тўлқинқайтаргич атрофида ҳосил бўлган озуқалар туфайли ўзига жалб этса керак».
Изоҳ (0)