АҚШнинг Калифорния штатидаги соғломлаштириш оромгоҳида 90 нафар бола ва 50 нафар етакчи ҳудудда авж олган ўрмон ёнғини асирига айланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маҳаллий ўт ўчириш хизмати раҳбари Дейв Занибони Circle V Ranch оромгоҳидан кишиларни эвакуация қилишнинг иложи йўқлиги, бу ерга олиб борувчи йўллар аланга олган ўрмонлар билан тўсилганини билдирди.
Болалар ва уларнинг етакчилари ҳодиса жойида табиий офатдан яширинишга мажбур бўлмоқда.
Ўрмон ёнғинлари Санта Барбара округида 8 июль, шанба, куннинг иккинчи ярмида бошланди ва тезда тарқалмоқда. Улар қўшни Колорадо штатига ўтишга ҳам улгурди.
Изоҳ (0)