Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (Food and Agriculture Organization, FAO) ҳамда Бутундунё метеорология ташкилоти (World Meteorological Organization, WMO) майда фермер хўжаликларини қурғоқчилик мавсумига тайёрлашга ёрдам беришга қаратилган англашинув меморандумини имзолади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда

Фото: Pixabay

Фото: Pixabay

Мазкур ҳужжатда, жумладан, WMO қурғоқчиликнинг олдини олиш бўйича миллий муассасаларга тавсиялар ва илмий маълумотлар бериши кўзда тутилган. 

FAO бош директори Жозе Грациано да Силвага кўра, майда фермерларнинг аксариятида қурғоқчилик мавсумига тайёргарлик кўриш учун маблағ йўқ. Давлат фавқулодда вазиятларга муносабат билдиради, бироқ уларнинг олдини олиш чораларини кўрмайди. 

«Қурғоқчиликка дуч келган фермерларда жон сақлаш ва келгусида яна тараққий этиш учун имконият бўлиши зарур. Биз жаҳон ҳамжамиятини нафақат жорий муаммолар ҳақида ўйлаш, балки келажакни ҳам кўра билишга чақирамиз. Майда хўжаликларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш лозим», — деди Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро фонди президенти Жилбер Унгбо. 

Маълумот учун, ўтган асрнинг 70-йилларидан бери қурғоқчиликдан жабрланган ерлар майдони икки баробар кўпайди. Табиий офат ҳар йили 8 миллиард долларгача зарар келтиради. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)