Вашингтонда Қозоғистон ва АҚШ мудофаа муассасалари вакиллари ўртасида икки томонлама маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда.
Қозоғистон делегациясини мамлакат мудофаа вазири ўринбосари генерал-лейтенант Талгат Мухторов бошқарди.
Учрашув давомида Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди. 2018—2022 йилларга мўлжалланган навбатдаги 5 йиллик ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди.
Шунингдек, Қозоғистон делегацияси ташрифи давомида АҚШ мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия бюроси, АҚШ армияси ва Мудофаа миллий университети вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.
Изоҳ (0)