Қирғизистоннинг ҳукмрон Социал-демократик партияси амалдаги бош вазир Сооронбай Жээнбековни президентликка номзод сифатида кўрсатади. Бу ҳақда мамлакатнинг амалдаги президенти Алмазбек Атамбаев Россиянинг Қозон шаҳрига ташрифи чоғида баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«ҚСДП Жээнбеков номзодини қўллаб-қувватлайди», — таъкидлади у.
Атамбаев мазкур сиёсий партиянинг асосчиси ва раҳбари ҳисобланади.
ҚСДП съезди 15 июль куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Сайлов 15 октябрга мўлжалланган.