Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Португалия марказий қисмидаги йирик ўрмон ёнғинини тўхтатишга муваффақ бўлишди, деб ёзади «ТАСС» фуқаролик мудофааси ходимларига таяниб.

Фото: «Mag-m.com»

Фото: «Mag-m.com»

Лейрия округидаги Педроган-Гранди аҳоли пункти ҳудудида ёнғин 17 июнь куни бошланди. Ўшандан буён юзлаб ўт ўчирувчилар ёнғинга қарши курашга жалб этилди. 64 киши ҳалок бўлган ва яна 204 киши жароҳатланган ёнғинни ўчириш жараёнини кучли шамол ва юқори ҳароратли ҳаво қийинлаштирди.

Педроган-Грандида ёнғин натижасида 30 минг гектарга яқин ўрмон ёниб кетди. Айни пайтда Португалия марказий қисмидаги бошқа округларда ҳам табиий офатга қарши кураш олиб борилмоқда.

Ёнғиннинг келиб чиқиши ҳақида бир неча хил версиялар айтилмоқда. Маҳаллий полиция ходимлари у дарахтни яшин уриши натижасида бошланган деса, ўт ўчирувчилар лигаси раҳбари у атайлаб уюштирилган деган фикрда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар