F-16 қирувчи самолёти бортида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу бўлган самолётга яқинлашишга уриниб кўрди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ҳодиса Болтиқ денгизи нейтрал сувлари устидаги парвоз вақтида юз берган. Шойгу ва у билан бирга бортда бўлганлар Калининградга мудофаа вазирлиги ходимларнинг сайёр йиғилишига кетаётган эди.
НАТО қирувчисининг йўлига Шойгунинг самолётини кузатиб бораётган Су-27 чиққан. Су-27 «ўз қуролларини кўрсатганидан сўнг» F-16 чекинган.
Изоҳ (0)