Қирғизистон охирги йилларда 20 мингга яқин қочоқни қабул қилди. Бу ҳақда БМТ қочоқлар иши бўйича олий комиссари бошқармасининг мамлакатдаги вакили Гулсина Каримова маълум қилди, дея хабар беради K-News.
Бошқарма маълумотларига кўра, Қирғизистон Марказий Осиёда қочоқлар сони бўйича 3-ўринни эгаллаб турибди.
Жорий йил 1 январь ҳолатига Тожикистонда 2729, Қозоғистонда 653, Қирғизистонда 339, Туркманистон ва Ўзбекистонда 27 нафардан қочоқ қайд этилди.
«Кўплаб қочоқлар Афғонистондан келмоқда, шунингдек, уруш авж олган йиллари Тожикистондан ҳам одамларнинг катта оқими келганди. Ҳозирда Афғонистоннинг 106 нафар, Суриянинг 56 нафар фуқаросига бошпана берилган», — деди Гулсина Каримова.
Изоҳ (0)