Германияда яшовчи қочоқларнинг ярмидан ошиғи кейинги 5 йил давомида ишсиз бўлади. Бу ҳақда The Financial Times манбаларига таяниб, «Газета.ru» маълум қилди.
Интеграция ва қочоқлар иши бўйича комиссар Аидно Озогуснинг таъкидлашича, қочоқларнинг атиги чорак қисми келгуси 5 йил мобайнида меҳнат бозорида ўрнини топиши мумкин. Айримлар учун эса бунга 10 йил керак бўлади.
Бандлик тадқиқотлари институтига кўра, Суриялик қочоқларнинг фақат 45 фоизи ўрта маълумот ҳақидаги шаҳодатномага, 23 фоизи бакалавр дипломига эга.
Маълумот учун, Германияда қочоқлар ўртасидаги бандлик даражаси 17 фоизни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)