Евроиттифоқнинг кимёвий моддалар ишлаб чиқариш ва айланмаси бўйича расмий органи бўлган Европа кимё агентлиги (European chemicals agency) бисфенол А моддасини хавфли токсин деб топди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Агентлик мутахассислари токсин инсоннинг эндокрин ва репродуктив тизимларига салбий таъсир кўрсатиши, саратон, қанд касалликлари ривожланишига туртки бериши, таҳсил олиш қобилиятини пасайтиришини тан олди.
Мазкур бирикма пластмассалар, жумладан, болалар шиша идиши, чойнаклар, CD ва DVD-дисклар, егулик учун контейнерлар, спорт жиҳозлари, маиший техника ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Агентлик вакиллари дунёда энг кўп сотиладиган кимёвий модда бўлган бисфенол А тақиқланишига ваъда бермасликлари, балки уни чеклаш чораларини кўриш тавсия этилишини маълум қилди.
Изоҳ (0)