Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Миллиардер Алишер Усмоновнинг россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийга нисбатан даъвосини кўриб чиқаётган Москванинг Люблино тумани суди Россия бош вазири Дмитрий Медведев ва бош вазир ўринбосари Игорь Шуваловни гувоҳ сифатида чақиришдан бош тортди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Медведев ва Шуваловни судга чақириш истаги жавобгар томон — Навальний томонидан билдирилган эди.

«Медиазона» хабарига кўра, суд жавобгар томоннинг «Росреестр»дан олинган маълумотномаларни ишга қўшиш ва янги маълумотлар пайдо бўлгани муносабати билан ишнинг кўриб чиқилишини кечиктириш ҳақидаги илтимосини рад этган. Айни вақтда, даъвогар томон суд мажлисининг қолдирилишига эътирози йўқлигини билдирган эди.

Алишер Усмонов Навальнийга қарши ор-номус ва обрў ҳимояси тўғрисида даъво берган. Даъвога Навальний бошли «Коррупцияга қарши кураш фонди» томонидан тайёрланган «У сизга Димон эмас» номли суриштируви сабаб бўлган; унда Алишер Усмонов Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг яқинларига мулк совға қилгани таъкидланади, Навальний бу совғаларни «пора» деб атаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова